Фарғонада "Келажакни терроризмсиз қурамиз" шиори остида халқаро фестиваль бўлиб ўтди

    2019 йил 11-12 март кунлари Фарғонада "Келажакни терроризмсиз қурамиз" шиори остида халқаро фестиваль бўлиб ўтди. Фестивалда Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда Тожикистон, Қирғизистон Республикаларидан жами 210 нафар делегациялар ташриф буюрди.

    - Ҳар бир делегациялар таркибида 5 нафардан ҳунармандлар иштирок этди-дейди Фарғона вилояти Бадиий Кенгаши раиси Ҳамиджон Ҳамроқулов. Делегация аъзолари вилоятда ҳунармандчилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳунармандчилик марказлари,  мамлакатимиз томонидан соҳани ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар, вилоятнинг туризм имкониятлари билан танишди. Вилоятда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар уларга катта таассурот қолдирди.

         Делегация иштирокчилари вилоятнинг диққатга сазовор жойларини бориб кўришди. Марғилон шаҳридаги ҳунармандчилик марказида бўлишди ва бу ерда ҳунармандлар кўргазма-савдоси ташкил этилди. 

Уюшма Ахборот хизмати