Фарғона вилояти Тошлоқ туманида “Сайёр пиёда” мавзусида ҳунармандчилик кўргазмаси

    Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасида янада эътиборни кучайтириш зарур.

    Жорий йилнинг 11 март куни "Ҳунарманд" уюшмасининг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бўлими томонида ёшларни ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида туман хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида "Қумариқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18 нафар ҳунармандлар коллежнинг 126 нафар ўқувчилари иштирокида “Сайёр пиёда” мавзусида ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада "Ҳунарманд" уюшмаси масъул ходими А.Тоҳиров “Сайёр пиёда”сўзининг мазмун моҳиятини тушунтириб, ўқувчиларни ҳунармандларни уйларига борган холда иш жараёни, иш қуроллари, ундан келиб чиқадиган даромадлари ҳақида ўқувчиларга тушунтирди. Кўргазмага қатнашаётган ҳунармандларнинг фаолияти, ишлаш шароитлари ва бугунги кунда улар учун яратилаётган имконият ва имтиёзлардан  ҳақида сўз юритди.

    Кўргазма якунида, касб-ҳунар коллежи атрофидаги мавжуд 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган ҳунармандларнинг уйига уларнинг ҳаёти ва иш фалияти билан танишиш ва “Усто-шогирд” анъанасини йўлга қўйиш мақсадида, касб-ҳунар коллежи битирувчи ўқувчилари билан “Сайёҳ пиёда” тадбири асосида ташрифлар амалга оширилди. Жумладан, "Қумариқ" маҳалла фуқаролар йиғини Хожиота кўчаси, 49-уйда истиқомат қилувчи тикувчи ҳунарманд Ортиқова Маҳбубахон хонадонида, "Қумқишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини Қумқишлоқ кўчаси, 412-уйда истиқомат қилувчи миллий ироқи дўппидўз ҳунарманд Мирҳамидова Аъзимахон хонадонида, "Фароғат" махалла фуқаролар йиғини "Кўсақишлоқ" кўчаси, 53-уйда истиқомат қилувчи ҳунарманд “Муаллифлик мебеллари” тайёрлаш устаси Мўйдинов Жавлонбек хонадонларида бўлиб ҳунармандларнинг иш фаолияти, улардаги муаммолар, шарт-шароитлар, ушбу ҳунармандчилик фаолиятини кенгайтириш имкониятлари ўрганилди.

     Коллеж битирувчи ўқувчилари ҳунармандларнинг иш жараёнлари билан танишиб, ҳунарга бўлган қизиқишлари ортиб ўзларининг бўш вақтларида уларга шогирд тушишга ва ушбу ҳунарни эгаллашга иштиёқ пайдо бўлди “Сайёр пиёда” тадбирини келажакда давом эттириш мақсадида коллеж ўқувчилари билан биргаликда доимий равишда ҳунармандларнинг хонадонларига бориш, уларнинг иш жараёни билан танишган холда ўқувчиларни ҳунарга қизиқишларини ошириш  ва “Усто-шогирд” анъанасини йўлга қўйиб бориш ҳақида ҳунармандлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди.

 

 

 

Уюшма Ахборот хизмати