"Ҳунарманд" уюшмасининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан маҳорат дарслари ташкиллаштирилмоқда

    Жорий йилнинг 2 март куни "Ҳунарманд" уюшмасининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан шаҳардаги 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчиларга ҳунармандлар томонидан  маҳорат дарслари ва рассомчилик йўналишида ўқиётган болалар учун очиқ дарс ўтказилди. Маҳорат дарслари 2018 йил 28 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4038 сонли қарорига асосан ташкил этилди. Бунда мактабнинг Тасвирий ва амалий санъат бўлимининг 38 нафар ўқувчилари, мактаб раҳбар ва ўқитувчилари иштирок этди.

    - Ўтказилган тадбирда ҳунармандлар металдан ясалган буюмлар, ўйинчоқлар ҳамда гул босилган газламалар ва чокли буюмлар йўналишлари борасида маҳорат дарсларини ўтказдилар - дейди Чирчиқ шаҳар бўлим бошлиғи Зилола Қаюмходжаева. - Ҳунармандлар уй шароитида керак бўлмаган матолардан, оддий темирдан қандай қилиб унумли фойдаланиш мумкинлигини кўрсатишди. Маҳорат дарси давомида ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига ҳунармандлар томонидан жавоб берилди.

    Ушбу табдир болаларга қизиқарли бўлиб, барчада катта таассурот қолдирди.

 

           Уюшма Ахборот хизмати