Табрик

Ассалому алайкум, хурматли ҳунарманд аёллар, азиз опа-сингиллар, муҳтарамма онахонлар!

    Юртимизда ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалдан қадрият бўлиб келган. Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларидаги ёш қизларни ҳунармандчиликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Давлатимиз раҳбарининг  саъй-ҳаракатлари натижасида тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, аёлларнинг оиладан, фарзанд тарбиясидан ажралмаган ҳолда ҳунармандчилик билан шуғулланиши учун зарур шароит яратилган. Шу боис бугун ҳунармандларимиз сафида ҳунарманд хотин-қизлар сони кескин ошиб бормоқда. Уюшма хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб этишда янада катта ва янги лойиҳаларни амалга оширади. Шу билан биргаликда ҳунарманд аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашга алоҳида эътибор қаратади. Қадрли ҳунарманд аёллар, сизларни, сизлар орқали оналарингиз, опа-сингилларингиз, қизларингизни байрам билан самимий табриклайман. Оилавий тинчлик, қут барака тилайман. Доимо соғ бўлинглар.

 

 

 

 

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси У.Абдуллаев