Тўрткўл туманида "Ҳунарманд" уюшмасининг туман бўлими томонидан маҳорат дасрлари натижасида 50 нафардан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланди

    Жорий йилнинг 6 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Маиший  касб-ҳунар коллежи ва индустриал педогогига касб-ҳунар коллежида "Yoshlar - kelajagimiz”  Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида коллеж  битирувчилари ва ёшларни касбий маҳоратларини  ошириш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмаси  Тўрткўл  туман  бўлими  томонидан  маҳорат дарсларининг якунига бағишланган тадбир ташкил  этилди.

    Маҳорат дарслари  "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси Муяссар Ҳакимова,  тикувчилик йўналишида таълим устаси Сарвижамол Жуманиязова, Касимбай Курбанбаев томонидан миллий каштачилик ва дурадгорлик буйича  олиб борилди. Маҳорат дарсларида 50 дан ортиқ коллеж битирувчи ўкувчилари иштирок этишди. Маҳорат дарслари натижасида 50 дан ортиқ коллеж битирувчиларининг  бандлиги таъминланди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Маиший касб-ҳунар коллежи битирувчи йигит ва қизларига тикувчилик , дурадгорчилик бўйича 40 дан ортиқ битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун ҳужжатларини расмийлаштиришга эришдик - деди "Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими бошлиғи Феруза Атаджанова. -  Тўрткўл тумани индустриал педогогика коллежида туман бўлими томонидан миллий зардўзлик йўналиши бўйича махорат дарслари ташкил этилди.

 

Уюшма Ахборот хизмати