Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида “Казанская чаша 2019” халқаро кўргазма савдо ўтказилади

    Жорий  йилнинг 27 - 31 март кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида “Казанская чаша 2019”  номли халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандчилиги халқаро  кўргазма ярмарка ўтказилади.

    Ушбу халқаро ҳунармандчилик кўргазма  ярмарка Россия Федерациясида ўтказиладиган энг йирик кўргазмалардан бири ҳисобланади ва унда 190 дан ортиқ компания ва уюшмалар, 20000 дан ортиқ дунёнинг турли давлатларидан ҳунармандлар ва меҳмонлар ташриф буюради. Кўргазма ярмарка доирасида семинар ва маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган. У ерда ҳунармандлар, дизайнерлар, улғуржи ва чакана савдо вакиллари билан учрашиш имконияти мавжуд.

    Мазкур кўргазма ярмаркада ўзбек ҳунармандлари иштироки режалаштирилмоқда. "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандлар қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Тел: (71) 279-80-79  +998909442034  

    Уюшма ахборот хизмати