Шаҳрихон туманида норасмий фаолият олиб бораётган ҳунармандларни уюшмага аъзо қилиш мақсадида иш олиб борилмоқда

    Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5242 сонли Фармонининг бажарилиши ҳамда жойларда норасмий фаолият кўрсатиб келаётган ҳунармандларни давлат рўйхатдан ўтказиб "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди.

   

    Жорий йилнинг 6 феварль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида норасмий равишда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар билан суҳбатлашилди. Давлатимиз раҳбарининг ПФ-5242 сонли Фармонида кўрсатилган ҳунармандлар учун имконият ва имтиёзлар тушунтирилди. Бунинг натижасида биринчи куннинг ўзидаёқ 30 нафар норасмий равишда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо қилинди яна 30 нафар норасмий ҳунармандларга вилоят Солиқ бошқармаси томонидан огоҳлантириш берилди, улар билан иш олиб борилмоқда.

    Ишчи гуруҳ раҳбари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ҳисобланиб, ишчи гуруҳ таркибида вилоят ҳокимлиги, вилоят "Ҳунарманд", Солиқ, Бандлик бошқармалари, Ёшлар иттифоқи, "Давлат хизматлари" агентлиги, вилоят Маҳалла хайрия жамоат фонди ва шаҳар, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари киритилган.

    Айтиш керакки, бу каби ишлар натижасида туман, шаҳарларда норасмий равишда фаолият олиб бораётган  уста ҳунармандлар аниқланиб, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо қилинмоқда ҳамда уста-шогирд мактаблари ташкиллаштирилиб, банд бўлмаган, ҳунармандчиликка лаёқати бор ёшлар шогирдликка берилмоқда - дейди "Ҳунарманд" бошқармаси раҳбари Шаҳло Солиева.

Уюшма Ахборот хизмати