Андижон вилоятида норасмий фаолият олиб бораётган ҳунармандларни уюшмага аъзо қилиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди.

    Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5242 сонли Фармонининг бажарилиши ҳамда жойларда норасмий фаолият кўрсатиб келаётган ҳунармандларни давлат рўйхатдан ўтказиб "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди.

    Ишчи гуруҳ раҳбари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ҳисобланиб, ишчи гуруҳ таркибида вилоят ҳокимлиги, вилоят "Ҳунарманд", Солиқ, Бандлик бошқармалари, Ёшлар иттифоқи, "Давлат хизматлари" агентлиги, вилоят Маҳалла хайрия жамоат фонди ва шаҳар, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари киритилган.

    Ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик, ҳунармандчиликни жадал ривожлантириш, ҳудудларда инвестициявий ва ишчанлик муҳитини яхшилашга тўсиқ бўлаётган ўткир муаммолар аниқлаб уларни ҳал этиш мақсадида иш олиб бормоқда,- дейди "Ҳунарманд" бошқармаси раҳбари Шаҳло Солиева. - Ишни Андижон шаҳридаги "Темирчилар " бозоридан бошладик. Азалдан "Темирчилар" бозори ҳунармандлар кўп. Бу ердаги норасмий равишда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар билан суҳбатлашилди. Давлатимиз раҳбарининг ПФ-5242 сонли Фармонида кўрсатилган ҳунармандлар учун имконият ва имтиёзлар тушунтирилди. Бунинг натижасида биринчи куннинг ўзидаёқ 20 нафар норасмий равишда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо қилинди яна 35 нафар норасмий ҳунармандларга вилоят Солиқ бошқармаси томонидан огоҳлантириш берилди, улар билан иш олиб борилмоқда.

    Ишчи гуруҳ ўз ишини ҳунармандчилик ривожланган Шаҳрихон туманида ишни давом эттираяпти. Шаҳрихонда металдан ясалган буюмлар йўналишида норасмий фаолият олиб бораётган пичоқчилик билан шуғулланаётган уста ҳунармандлар билан иш олиб борилади.

    Айтиш керакки, бу каби ишлар натижасида туман, шаҳарларда норасмий равишда фаолият олиб бораётган  уста ҳунармандлар аниқланиб, улар “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо қилинади ҳамда уста-шогирд мактаблари ташкиллаштирилади, банд бўлмаган, ҳунармандчиликка лаёқати бор ёшлар шогирдликка берилади.

    Уюшма Ахборот хизмати