Янги йил табриги

Ассалому алайкум қадрли ҳунармандлар!

Юртимизга  янги – 2019 йил кириб келмоқда.

Сиз, муҳтарам уста-ҳунармандларни, оила аъзоларингизни  янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва қувонч  тилайман.

Якунлаётган 2018 йилда мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантириш ва  ҳунармандларни  ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Муҳтарам Президентимизнинг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони халқимизнинг маданий мероси ва тарихий анъаналарини  сақлаб қолиш, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантиришда  ўчмас из қолдирди.

Давлатимиз раҳбари томонидан кириб келаётган 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” –деб эълон қилинди.

Мана шу қувончли дамларда барчангизни Янги йил байрами билан самимий муборакбод этаман.

Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омад ҳамда фаровонлик тилайман.

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

 

Улуғбек Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси