Касаба уюшмаси аъзоларига янги йил совғалари улашилди.

     Мамлакатимиз аҳли Янги йилни улкан ўзгаришлар, муваффақиятлар ва келажакка катта ишонч билан қарши олмоқда. Зеро, бу байрамни ҳар қанча тантаналар билан нишонласак арзийди.

Айни пайтда ташкилотлар, корхоналар, ўқув муассасаларида Янги йилни ана шундай кўтаринки руҳда кутиб олиш, байрам қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Арчани безатиш, байрам тадбири уюштиришда эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларни байрам билан табриклаш мақсадида байрам табриги ўтказилди.

  • Касаба уюшмаси аъзоларини янги йил билан қутлаш, ўтаётган йилни муваффақият билан якунлаб, янги йилга кўтаринки кайфият ва янги куч-ғайрат билан ўтиш, шунингдек, уларни рағбатлантириш мақсадида янги йил совғалари улашилди  – дейди уюшма касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Сайфуллаева. 

Тадбир сўнгида касаба уюшмаси аъзоларига янги йил совғалари улашилди.

 

Уюшма Ахборот хизмати