Халқаро ҳунармандчилик ўтказиш бўйича ишчи йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сонли қарорига асосан 2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида бўлиб Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик кўриш мақсадида,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 ноябрдаги 960-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да декабрь ойида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Фестиваль ишчи  гуруҳининг йиғилиши жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси биносида ўтказилди.

Ушбу йиғилишга вазирлик (идора)дан масъул бўлган ходим (бошқарма бошлиғи) нинг иловада келтирилган масалалар бўйича тайёргарлик кўрган ҳолда ўтказилди.

Йиғилишда  йўл харитасида декабрь ойида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши хусусан, фестиваль сайтини яратиш, фестиваль логотипи, памфлет ва брендбукини яратиш, фестиваль сметасини ишлаб чиқиш, фестиваль ролигини ишлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

 

 Уюшма Ахборот хизмати