Наманган вилоятида “Дуппи тикдим ипаклари тиллодан” кўргазмаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг  Наманган вилоят бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят Савдо-саноат палатаси, Маданият бошқармаси ва вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 27 декабрь куни  Президентимизнинг "Ҳунармандчиликни янада ривожлан­ти­риш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қув­­ватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фар­монининг 15-банди ижросини таъминлаш шунингдек, халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатини намойиш этиш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳамда уларга маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда сотишларига кўмаклашиш мақсадида “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан” миллий дўппилар кўргазмаси ҳамда савдоси ўтказилди.  

 Кўргазмада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган 50 дан ортиқ ҳунармандлар хусусан, қўлда тикилган эркаклар ва аёллар дупписини тикувчилар, пичоқ ясайдиган усталар, адрас тўқувчилар, ёш болалар бешикларини тайёрлайдиган, бадий шкатулкалар, ёғочдан тайёрланган ўй рўзғор анжомлари, қўлда тўқилган оёқ кийимлари, миллий либослар ҳамда миллий тақинчоқларни ясайдиган усталар билан иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2017 йил 17 ноя­бр­даги  "Ҳунармандчиликни янада ривожлан­ти­риш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қув­­ватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фар­мони ҳунармандчилик соҳасида ҳам ижобий натижаларни қўлга киритишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) йўналишлар 25 тадан 34 тага етди. Улар ишлаб чиқараётган  маҳсулотлар ўзининг сифати, бадиий жиҳатдан юксаклиги, табиийлиги ва миллий ўзлигимиз, тарихий анъаналаримизни ўзида уйғунлаштиргани билан ҳам аҳамиятлидир. Бугунги кунда тарихий қадамжолар ва бошқа диққатга сазовор гўшаларга ташриф буюраётган чет эллик сайёҳлар ҳунармандларимиз томонидан оддий қўл меҳнати ила яратаётган мўъжизалар қаршисида лол қолаётгани барчамизни қувонтиради. Бу маҳсулотлар Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига ва туризмнинг брендига айланди.

Кўргазма доирасида ҳунармандлар ва амалий санъат усталарининг маҳсулотлари кўргазмаси, моҳир уста-ҳунармандлар томонидан ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг барча йўналишлари бўйича маҳорат сабоқлари ва ғолибларни тақдирлаш маросими тадбирлари бўлиб ўтди.

Кўргазма якунида  фаол иштирок этган ҳунармандларга уюшманинг махсус сертификатлари ва дипломлари топширилди.

 

 

 

Уюшма Ахборот хизмати