“Халқаро ҳунармандчилик фестивали”нинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича танловда тақдим этилган лойиҳалар

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 960-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “2019 йилда Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш бўйича йўл харитаси”нинг 4-бандида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда 2018 йил декабрь ойида фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича танлов эълон қилинди. Танлов Низомига кўра унга тақдим этилган материаллар  2018 йилнинг 14 декабрь куни соат 14.00 да  ёпилди. Эътиборингизга танловга тақдим этилган  материалларни ҳавола этамиз.

Уюшма Ахборот хизмати