Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг рамзи (логотипи)ни танлаш бўйича ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 960-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “2019 йилда Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш бўйича йўл харитаси”нинг 4-бандида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда 2018 йил декабрь ойида фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича танлов эълон қилиш белгиланган. Низом ишлаб чиқилиб,  танлов  эълон қилинди ва унга тақдим этилган материаллар 2018 йилнинг 14 декабрь куни соат 14.00 да  ёпилди.

Бугун 14 декабрь куни соат 17.00 Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасида ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва кўргазмалар ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Иброҳим Валиходжаев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Миллий PR маркази” Дук худудлар билан ишлаш бўлими  бош мутахассиси Маҳмуд Ишанходжаев, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телерадиодастурларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш бўлими бошлиғи  Шерзод Очилов, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбаа корхоналар фаолиятини қўллаб қувватлаш стандартлаштириш, модернизациялаш ва инновация бошқармаси етакчи мутахассиси Нуриддин Бутанов, “Ҳунарманд” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Рабимқулов иштирок этдилар.

Уюшма Ахборот  хизмати