Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилиши ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 960-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “2019 йилда Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш бўйича йўл харитаси”нинг 4-бандида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда 2018 йил декабрь ойида фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича танлов эълон қилиш белгиланган. Жорий йилнинг 4 декабрь куни мазкур қарор ижросини ўз вақтида,  сифатли бажариш мақсадида Низом муҳокамаси ҳамда келгусида бажариладиган ишлар ва ҳакамлар ҳайъати рўйхатини шакллантириш учун  масъул ижрочи ташкилотлар билан “Ҳунарманд” уюшмасида йиғилиш ўтказилди. 

   Йиғилишда Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва кўргазмалар ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Иброҳим Валиходжаев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Миллий PR маркази” Дук худудлар билан ишлаш бўлими  бош мутахассиси Маҳмуд Ишанходжаев, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телерадиодастурларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Рўзимуҳаммад Икрамов, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги матбаа корхоналар фаолиятини қўллаб қувватлаш стандартлаштириш, модернизациялаш ва инновация бошқармаси етакчи мутахассиси Нуриддин Бутанов, “Ҳунарманд” уюшмаси раҳбар, ходимлари иштирок этдилар. Йиғилишда логотип низоми ишлаб чиқилди ва  тасдиқланди. Танлов муддати,  ҳайъат аъзолари раиси тасдиқланди ва танлов  эълони матни тайёрланди.

Уюшма Ахборот хизмати