Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивали Китоб туманида ҳам нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивали Қашқадарё вилоятида юқори савияда ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни  фестиваль доирасида Китоб туманида Ёшлар иттифоқи, “Ҳунарманд" уюшмаси туман бўлими  ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан "Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш хафталиги " доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ва уста ҳунармандлар билан учрашувлар ва уларнинг маҳсулотлари кўргазмаси  томонидан ташкил этилди. Унда уюшманинг фаол ва фаҳрий аъзолари ёғоч ўймакори устаси Олим Тўраев, каштачи ҳунармандлар Турсунова Маҳфират, Турсунова Шоира, Ортиқова Муаттар ва миллий либослар устаси Ниёзова Ханифа, Тунука ва металл буюмлар устаси Негматов Ғайратжон иштирок этдилар.  

 

Уюшма Ахборот хизмати