Қашқадарёда “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивали Қашқадарё вилоятида ташкил этилди.Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, “Ҳунарманд” уюшмасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир аввалида пойтахтимиздан келган депутатлар, тадбиркорлар, ёш олимлар, ёзувчи-шоирлар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, рассом ва спортчилардан иборат тарғибот гуруҳлари вилоятнинг туманларида ёшлар билан учраувларда иштирок этди.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги мусиқа мактабида “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди.

  Унда Шаҳрисабз туманидан ёш ҳунармандлар ҳам иштирок этди. Фестивалда ҳунармандчиликнинг “Қўлда гилам тўқиш”, “Миллий каштачилик”, “Миллий либослар” йўналишлари бўйича кўргазмалар ташкил этилди. Уюшманинг фаол ва фаҳрий аъзоларидан миллий каштачилик йўналишидан Чориева Гулнора, Файзуллаева Назира, миллий либослар йўналишидан Зокирова Шахноза, Жураева Дилором ва қўлда гилам тўқиш йўналишидан  Қиёмиддинова Ойдинлар фаол иштирок этдилар.

Тадбирда уста ҳунарманд Ойдин Қиёмиддинова ўқувчиларга Шаҳрисабз шаҳрида ҳунармандчиликнинг тарихи ҳақида маълумот берди. Хусусан, қўлда гилам тўқиш йўналиши 1928 йилдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда, бу фаолият билан 1965 йилдан буён шуғулланиб келаётганлиги ҳамда фаолияти давомида 50 дан ортиқ шогирдлар тайёрганлиги, уларни кўпчилиги ҳозирги кунда мустақил ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётганлиги тўғрисида гапириб ўтди.   

Ёшлар ҳунармандчилик маҳсулотлари ва ҳунарманд фаолиятига катта эътибор билан қараб, келажакда албатта ўзларини қизиқтирган ҳунар турига шогирдликка тушишга қарор қилдилар.

Уюшма Ахборот хизмати