Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ва ҳунармандчилик фаолияти мезонлари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари навбатдан ташқари IV Конференциясининг 2018 йил 21 сентябрдаги Қарорига биноан  Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ва ҳунармандчилик фаолияти мезонлари тасдиқланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармони билан тасдиқланган ҳунармандчилик йўналишлари асосида ишлаб чиқилган.