“Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” уста-шогирд мактабида

      Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивали Сурхондарё вилоятидан бошланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, “Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир аввалида пойтахтимиздан келган депутатлар, тадбиркорлар, ёш олимлар, ёзувчи-шоирлар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, рассом ва спортчилардан иборат тарғибот гуруҳлари журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари куннинг иккинчи ярмида Ангор, Музработ, Қизириқ, Термиз, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳрида бўлиб, “Депутат ва ёшлар”, “Суд ва ёшлар” номли учрашувлар ўтказди. “Карьера куни”, “Ёшлар кутубхонаси” лойиҳалари доирасида қизиқарли тадбирлар ташкил этилди. Ҳарбий хизматчилар билан учрашув ҳам барчада илиқ таассурот қолдирди. Бўлажак тадбиркорлар учун бизнес саёҳат уюштирилиб, “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ва қариялар ҳолидан хабар олинди.

    Жорий йилнинг июль ойида Бобоева Наргиза уста-шогирд мактаби асосида Афғон гилам тўқиш маркази,  Термиз шаҳар,  озиқ- овқат саноати касб ҳунар коллежи биносида  50 нафар шогирдларни жалб этган ҳолда ташкил этилди. Улардан ўн беш нафари “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиб, туманларда уста -шогирд мактаби фаолиятини мустақил юритмоқда.

 Термиз шаҳридаги 3- мактабининг 8-синф ўқувчилари  уста-шогирд мактаби фаолияти билан танишишди.

    Уюшма Ахборот хизмати томонидан “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивали ҳақидаги маълумотлар кейинги лавҳаларда ҳам таништириб борилади.

 

Уюшма Ахборот хизмати