Ҳунармандларга электрон аъзолик гувоҳномаси берилади

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилган. Ушбу электрон тизимнинг бир қатор афзалликлари мавжуд.

Энг аввало, уюшма аъзолариниг вақтини тежаш, чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган уста-ҳунармандларга гувоҳномани топшириш билан боғлиқ харажатлар қисқаради. Гувоҳномани олиш муддати тезлашади.

Шунингдек, уюшма аъзоларининг номи, фаолият тури, аъзолик муддати, гувоҳнома сонини ва бошқа маълумотларни уюшманинг электрон базасидан текшириш имконияти яратилди. Зеро, унда аъзонинг исми, фаолият туридан ташқари солиқ тўловчининг индетификацион рақами (СТИР), гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Гувоҳномани қалбакилаштиришга йўл қўймаслик мақсадида гувоҳномани текширишнинг 3 хил кўриниши акс эттирилган:

 

QR-код;

Уюшманинг расмий веб-сайтига ҳавола;

Уюшманинг кол-центр рақами (телефон орқали аъзоликни аниқлаш мақсадида) 

Гувоҳнома кимларга берилади? Унинг янги электрон кўриниши биринчи навбатда уюшма аъзолигига эндигина кўшилган ҳунармандларга ва аъзолик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган аъзоларига берилади.

Сўнгра босқичма-босқич барча уюшма аъзоларининг гувоҳномалари электрон шаклга ўзгартирилади.